Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Чилонзор тум | Bosh prokuratura

Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Чилонзор туманида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Дастлаб, тумандаги 182-сонли умумтаълим мактабида синф хоналар иссиқлиги, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Сўнгра, Чилонзор деҳқон бозорида асосий озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжудлиги, нарх-наво барқарорлиги ўрганилиб, бозор маъмуриятига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, тумандаги 7 ва 363-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар, яъни иситиш, ёритиш тизимларининг созлиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари захираси яратилганлиги ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, “Эл рус” бошқарув сервис компанияси томонидан аномал совуқ шароитида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва турлари ўрганилиб, фаолиятни такомиллаштириш учун рақамлаштириш чораларини кўриш ва аҳолига кўпроқ янги хизматлар кўрсатиш ҳақида кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook