Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов бошчилигида Департам | Bosh prokuratura

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов бошчилигида Департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Нодир Агзамходжаев ҳамда Гулистон шаҳар сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимлари ўрганилди.

Хусусан, ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумида коммунал соҳа бўйича ҳолатини ўрганиш мақсадида умумтаълим мактабларининг иситиш тизими, кўмир захираси етарли эканлиги, электр тармоқларининг соз ҳолатда эканлиги кўздан кечирилди.

Мутасадди ташкилотлар раҳбарларига умумтаълим мактабларида иссиқлик тизими, синф хоналарнинг ҳолати, ўқувчиларнинг дарс машғулотларида иштирок этишлари учун яратилган шароитларни мунтазам ўрганиб бориш ва аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш чорасини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook