Get Mystery Box with random crypto!

​​Прокуратура органлари томонидан инвестиция дастурлари доирас | Bosh prokuratura

​​Прокуратура органлари томонидан инвестиция дастурлари доирасидаги лойиҳаларнинг бошланишидан, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг реализациясига қадар бўлган жараёнда ташаббускорлар билан мунтазам алоқада бўлиш амалиёти жорий этилган.

Хусусан, 2022 йилда бевосита прокурорлар томонидан лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келган 2 677 та муаммолар (890 та кредит, 520 та электр, 233 та табиий газ, 223 та сув, 56 та рухсатнома, 41 та бино ва 714 та бошқа масалаларда) бартараф этилиши таъминланди.

Шу каби, 1 500 яқин янги лойиҳалар ишлаб чиқилишида ҳамда 1 446 та лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган ташаббускорлар аниқланишида кўмаклашилди.

Дастурлар доирасида шакллантирилган 6 мингдан ортиқ лойиҳалар (қишлоқ хўжалиги соҳасида 2 100 та, ПҚ-212-сон Қарор доирасида 1 660 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 906 та, саноат соҳасида 580 та ва бошқа соҳаларда 330 та) назорат тартибида ўрганиб чиқилди.

Бундан ташқари, 318 та йирик лойиҳалар пост-мониторингдан ўтказилди, ушбу тадбир давомида 47 та тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, 9 та лойиҳаларни тўла қувватда ишлаши ҳамда 500 дан ортиқ иш ўринлари яратилишига эришилди.

Соҳада ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 123 та тақдимнома киритилди, 159 нафар мансабдор шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда 271 таси расман огоҳлантирилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook