Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент ҳарбий прокуратураси шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда | Bosh prokuratura

Тошкент ҳарбий прокуратураси шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат" мономарказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада Тошкент ҳарбий прокурори А.Бобоев, шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Умарова, Мудофаа вазирлиги ҳарбийларининг оилалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси З.Мансуровалар томонидан ўтказилаётган тадбир ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига қатор идора ва ташкилотларнинг кўплаб бўш иш ўринлари таклиф этилиб, жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Тадбирда иштирок этган 200 нафардан ортиқ қатнашчилардан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан жами 10 та мурожаат қабул қилинди, уларнинг 7 тасига қонуний тушунтиришлар берилиб, 2 та мурожаат жойида қаноатлантирилди ва 1 та мурожаат белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар соғликни сақлаш бош бошқармаси томонидан ташкил қилинган тиббий кўрикдан бепул ўтказилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook