Get Mystery Box with random crypto!

Бош прокуратура фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор вакол | Bosh prokuratura

Бош прокуратура фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда "Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонларида белгиланган вазифалар ва судларда прокурор ваколатини таъминловчи соҳа ходимига қўйиладиган талаблар ҳақида ҳамда меҳнат қонунчилигини қўллашнинг муҳим жиҳатлари ва амалиётдаги муаммолар ҳақидаги масалалар бўйича қуйи прокуратура органлари ходимларининг малакаси ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида онлайн тарзда семинар-тренинг ўтказилди.

Унда прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департементининг ходимлари иштирок этди.

Унда биринчи навбатда, қонунда белгиланган фуқаролик ишларини кўришда иштирок этувчи прокурорлар тортишув, тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашига хизмат қилиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, прокурорлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда ва одил судловни таъминлашга кўмаклашишда қонунийлик, қонун устиворлигини таъминлаш учун эътиборни қаратиш зарур бўлган вазифалар ҳамда уларни амалга оширишда талаб қилинадиган масалаларга эътибор қаратилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook