Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura B
Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.00K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2023-07-05 16:07:00
Сирдарё вилоятида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш бўйича амалий тадбирлар

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.9K views13:07
Ochish/sharhlash
2023-07-05 15:51:19
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ажратилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер тоифасидан бошқа тоифага ўзгартирилган майдонлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан қўшма топшириқ имзоланган.

Мазкур қўшма топшириқ ижроси бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ишчи гуруҳларининг фаолияти ўрганилиб, амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги фаолияти юзасидан кўрсатма берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.6K views12:51
Ochish/sharhlash
2023-07-05 14:51:34 Атмосферани ифлослантираётган “қора тутун” бартараф қилинди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини, атмосферани ифлосланишини олдини олиш, экологик маданият соҳаларида фуқароларнинг фаоллашганлигини кузатиш мумкин.

Хусусан, давлат идораларига атмосфера ҳавосини ифлосланиши буйича 2020 йилда 20 та, 2021 йилда 44 та, 2022 йилда 100 га яқин, жорий йилнинг ўтган 6 ойида эса 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Мамлакатимизда атмосфера ҳавосига бир йилда 2,2 млн тонна ташламалар ташланиб, шуларнинг 60 фоизи автотранспорт ва 40 фоизи саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

Бухоро вилояти прокуратураси ва вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан атмосфера ҳавоси муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунлар ижроси ўрганилди.

Ўрганишда, Бухоро туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи хусусий корхона ғишт пишириш хумдонининг носозлиги сабабли, кўмир ёқилғиси ёнган вақтда атроф-муҳитга қора тутуни тарқалиши аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган.

Корхона раҳбарига “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаби, шунингдек, атмосферага чиқарилаётган чиқинди миқдори ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтирилди.

Корхона раҳбари томонидан хумдон фаолияти тўхтатилиб, ташлама ташлаш мўрилари модернизациялаштириш ишлари бошланди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.3K views11:51
Ochish/sharhlash
2023-07-05 14:51:34
3.6K views11:51
Ochish/sharhlash
2023-07-05 14:51:18 ​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида болаларнинг моддий таъминоти ва алимент ундируви билан боғлиқ 12 мингга яқин ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 2 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланган.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганлар фойдасига 30,5 млрд. сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги ундирилган.

Шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 2 мингга яқин оилалар яраштирилган.

Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 349 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 44 нафар қарздор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Вояга етмаган фарзандига алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг алимент қарздорликлари Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида жамғарма маблағлари ҳисобидан болалар фойдасига 263,4 млн. сўмдан ортиқ алимент қарздорликлари тўлаб берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.3K views11:51
Ochish/sharhlash
2023-07-05 14:11:03
Андижон вилояти прокурори бошчилигида ўтказилган учрашувда ёшлар муаммолари ечим топмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.7K views11:11
Ochish/sharhlash
2023-07-04 15:25:19
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ажратилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер тоифасидан бошқа тоифага ўзгартирилган майдонлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан қўшма топшириқ имзоланган.

Мазкур қўшма топшириқ ижроси бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Хоразм вилояти ишчи гуруҳларининг фаолияти ўрганилиб, амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги фаолияти юзасидан кўрсатма берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
6.3K views12:25
Ochish/sharhlash
2023-07-04 15:15:02
“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни кўриб чиқилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
8.4K views12:15
Ochish/sharhlash
2023-07-04 14:59:35
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Мирзо Улуғбек туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари “Чингелди”, “Иқтидор”, “Геофизика” ва “Заковат” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқаролардан 25 та мурожаат қабул қилинди, уларнинг 14 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 9 тасининг ижроси назоратга олинди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
6.1K viewsedited  11:59
Ochish/sharhlash
2023-07-04 13:57:36
Abituriyentlar va ularning ota-onalari diqqatiga!

Abituriyentlarni o‘qishga kiritish, o‘qishini ko‘chirib berishni va’da qilib, pul ishlayotgan firibgarlarning tuzog’iga ilinmang.

Har qanday noqonuniy xatti-harakatlar yuzasidan Jinoyat kodeksining tegishli moddalari bilan jinoyat ishlari qo‘zg‘atilishini unutmang.

Hurmatli ota-onalar va abituriyentlarni ogohlikka chaqiramiz! Ogoh bo‘ling, aldanib qolmang!

Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi Korrupsiyaga qarshi kurashish bo'limi:

71 207 18 43

_ _ _ _

Вниманию абитуриентов и их родителей!

Всё еще встречаются мошенники, которые предлагают помощь в зачислении абитуриентов в вузы или перевода из одного учреждения в другой.

Не забывайте, что любые противоправные действия будут преследоваться по соответствующим статьям Уголовного кодекса.

Уважаемые родители и абитуриенты, будьте бдительны! Не дайте себя обмануть!

Отдел по борьбе с коррупцией Министерства высшего образования, науки и инноваций:

71 207 18 43

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
4.6K views10:57
Ochish/sharhlash