Get Mystery Box with random crypto!

VETLEGNEWS

Telegram kanalining logotibi veterinariansuzbekistan — VETLEGNEWS V
Telegram kanalining logotibi veterinariansuzbekistan — VETLEGNEWS
Kanal manzili: @veterinariansuzbekistan
Toifalar: Hayvonlar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.43K
Kanalning ta’rifi

Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.
Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 18:39:00
"Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
443 views15:39
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:39:00
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
358 views15:39
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:39:00
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
346 views15:39
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:38:59
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
344 views15:38
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:38:59
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
382 views15:38
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:15:39
ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Батафсил https://www.vetgov.uz/uz/yangiliklar/zbekiston-respublikasi-veterinariya-va-chorvachi

каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
852 views10:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:57:58
Мустақиллик байрами муборак бўлсин, Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин!

Эришаётган ютуқларимиз бардавом, турмушимиз фаровон, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Биз билан бирга эканлигингиздан мамнунмиз.

каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
746 viewsedited  09:57
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:26:36
Президент Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.

Сегодня ранним утром Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии почтения памяти жертв репрессий в аллее "Шахидлар хотираси" и возложил цветы к монументу Независимости в парке "Янги Узбекистон".

Вечером глава государства примет участие в праздничном мероприятии по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны и выступит с поздравлением к народу.

Facebook|Instagram|Twitter
726 views06:26
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:25:29
#ДЕЗИНФЕКЦИЯ

Сирдарё вилоятида дезинфекция тадбирлари ўтказилмоқда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари томонидан жойларда юқумли касалликларга қарши кураш тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти Гулистон тумани ветеринария хизмати ходимлари аҳоли хонадонларидаги чорва молларини ҳамда ҳайвонлар сақлаш биноларини юқумли касалликларга қарши дезинфекция қилишмоқда.

каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
648 views06:25
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:57:55 Давлат органлари ва ташкилотларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Иқтисодиёт тармоқлари ва молия

Марказий банк телеграм каналига уланиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги телеграм каналига уланиш
Молия вазирлиги телеграм каналига уланиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги телеграм каналига уланиш
Сув хўжалиги вазирлиги телеграм каналига уланиш
Қурилиш вазирлиги телеграм каналига уланиш
Давлат солиқ қўмитаси телеграм каналига уланиш
Давлат статистика қўмитаси телеграм каналига уланиш
Монополияга қарши курашиш қўмитаси телеграм каналига уланиш
Туризм ва спорт вазирлиги (Туризм янгиликлари) телеграм каналига уланиш
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кўмитаси телеграм каналига уланиш
Стратегик ривожланиш агентлиги телеграм каналига уланиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги телеграм каналига уланиш
Кадастр агентлиги телеграм каналига уланиш
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси телеграм каналига уланиш
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси телеграм каналига уланиш
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ телеграм каналига уланиш

@Rasmiy_xabarlar_Official
643 views05:57
Ochish/sharhlash