Get Mystery Box with random crypto!

Yakkabog‘ tumani hokimligi

Telegram kanalining logotibi yakkabog_press — Yakkabog‘ tumani hokimligi Y
Telegram kanalining logotibi yakkabog_press — Yakkabog‘ tumani hokimligi
Kanal manzili: @yakkabog_press
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.86K
Kanalning ta’rifi

🏛 Rasmiy kanal.
Yakkabog‘ tumani hokimligi Axborot xizmati
@yakkabog_murojaat_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 11:17:16
Яккабоғда истиқлол айёми кўтаринки руҳда нишонланди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб Яккабоғ туманидаги "Марказий ўйингоҳ"да туманнинг асосий байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Биз ижтимоий тармоқларда: Twitter | Instagram | Youtube | Facebook
400 views08:17
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:16:15
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг туман аҳлига табриги.

Батафсил https://yakkabog.uz/jamiyat/298-khasanov.html

Биз ижтимоий тармоқларда: Twitter | Instagram | Youtube | Facebook
416 views08:16
Ochish/sharhlash
2022-09-01 04:27:26
Муротжон Азимов: Бирлашиб, Юртбошимиз ишончларини оқлаймиз

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил апрель ойида вилоятга ташрифлари чоғида фаоллар билан суҳбатда: “Қашқадарёнинг ери бой, тупроғи унумдор, одамлари меҳнаткаш. Фақат уларни бирлаштириб, елкадош бўлиб, ҳалол ишлаш керак. Одамлар бефарқ бўлмаса, Қашқадарёнинг қадамлари тезлашади”, дея олдимизга янгидан янги вазифаларни қўйган эдилар.

Албатта, маррани баланд олиш, кўзланган режаларни фидойилик билан амалга оширишда ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлиш, матонат ва жасорат билан танлаган йўлимиздан оғишмай меҳнат қилиш ватанпарварликнинг олий намунасидир.

Президентимиз ўз табрикларида таъкидлаганларидек, "Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади".

Байрамингиз муборак бўлсин!

Аъзолик @qvh_axboroti
541 views01:27
Ochish/sharhlash
2022-08-31 21:17:35 #Мустақилликка_31_йил Қашқадарё вилоятининг мустақиллик йилларидаги ҳокимлари

ХИДИРОВ Темир Пўлатович
- 1992-1995 йиллар. 2022 йил вафот этган;

ПАРМОНОВ Озод Давронович - 1995-1998 йиллар. Нафақада;

БЕГМАТОВ Шуҳрат Рахимович - 1998-2000 йиллар. 2014 йил вафот этган;

ХАМИДОВ Бахтияр Султонович - 2000-2002 йиллар. Нафақада;

ЗАЙНИЕВ Нуритдин - 2002-2011 йиллар. 2015 йил вафот этган;

ДЖУРАЕВ Турабжон Икрамович - 2011-2013 йиллар. Жазони ижро этиш муассасасида;

РУЗИЕВ Зафар Шаропович - 2013-2019 йиллар. Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими;

МИРЗАЕВ Зойир Тоирович - 2019-2021 йиллар. Тошкент вилояти ҳокими;

АЗИМОВ Муротжон Бердиалиевич - 2021 йилдан амалдаги вилоят ҳокими.

Аъзолик @qvh_axboroti
551 views18:17
Ochish/sharhlash
2022-08-31 20:44:28
«Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтган Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналари якунидаги салют базмидан.

https://t.me/qarshiliklar
549 views17:44
Ochish/sharhlash
2022-08-31 20:43:57
Ҳозиргина «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтган Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналари якунланди. Qashqadaryo 24/7 телеграм канали админи, (яъни мен) ташкилий қўмитанинг таклифига асосан байрам тадбирига қатнашдим (Раҳмат эътибор учун). Таассуротлар ва таҳлиллар ҳақида (Президентимиз илгари сураётган ғоялар) бироздан кейин тўхталамиз. Салют лекин бошқача бўлди, уни видеосини ҳам юклаймиз.

https://t.me/qarshiliklar
536 views17:43
Ochish/sharhlash
2022-08-31 20:10:18
Яккабоғда 2023 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экиш ишлари бошланди

Яккабоғда айни кунларда келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экишга тайёрлаш ва ғалла экиш ишлари авж паллага кирган.

Бугун “Ж. Михлиев” ҳудудидаги “Нормуродов Шербек Чориевич” фермер хўжалигида 2023 йил ҳосили учун ғалла экиш ишлари бошланди.

Туманда, 2023 йил ҳосили учун 8 минг гектар майдонга бошоқли дон экинларини экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 700 гектари очиқ майдонга, 7 минг 300 гектари эса ғўза қатор орасига экилиши белгиланган.

Шу билан бирга, туманда жами 14 та ғалла экиш отрядлари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир отрядга масъул малакали мутахассислар бириктирилган.

Биз ижтимоий тармоқларда: Twitter | Instagram | Youtube | Facebook
570 views17:10
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:28:53
"Элмуродблогер" Telegram тармоғида "Қачонгача масъуллар, ёлғиз аёлларнинг ҳаётига бефарқ бўлади" мазмунида қўйилган хабарига нисбатан Расмий муносабат

Жорий йилнинг 26 август санасида фуқаро Меҳринисо Келдиёрова ҳоким қабулига келган ва фақат маҳалла раисини ишдан олиш бўйича мурожаат қилган.

Туман ҳокими бошчилигидаги барча ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда, фуқаро Меҳринисо Келдиёровага мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши айтилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган ва ҳеч қандай қўпол гап сўзлар ишлатилмаган.

Меҳринисо мурожаатида ўзини устидан бензин сепиб ўз жонига қасд қилгани ҳақида айтади.

Лекин бу каби гап сўзлар умуман ҳақиқатга яқин эмас, яни ўтказилган сайёр қабулда ўз устидан бензин қўйиш ҳолати ёки ортиқча жанжалли ҳолатлар рўй бермаган. Шу куни ўтказилган фуқаролар қабулида туман ҳокими томонидан ҳар бир мурожаат ечимига жиддий эътибор қаратилиб, айрим мурожаатлар жойида ҳал қилинган.

Батафсил видеолавҳада

БАТАФСИЛ ЎҚИШ
https://t.me/Yakkabog_press/17558
336 views13:28
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:33:46
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида экилган кўчатлар қуриб кетаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди

Ушбу бўйича шуни маълум қиламизки, Яккабоғда дарахтлар, бўталар, ва полиз экинларини суғориш ишлари доимий равишда олиб борилмоқда.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Яккабоғ туманидаги бир қанча мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев мазкур мевали, манзарали дарахт кўчатларини қуриб қолишини олдини олиш мақсадида доимий равишда туман Ободонлаштириш бошқармаси ва Экология бўлимларига зарурий топшириқлар бериб, мунтазам равишда суғориш ишларини назорат қилиб келмоқда.

Бу жараёнларга эса артезиан қудуқлар ковланиб, янги сув иншоотлари ўрнатилган ва зарурий техника воситалари ҳамда 100 нафардан ортиқ ишчи ходимлар ҳам жалб қилинган.

Ушбу олиб борилаётган изчил ишлар нафақат шаҳар кўркига чирой қўшиш балки экологик софликни сақлаш ҳамда инсонлар саломатлиги ва аҳолини арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун ҳам ҳизмат қилади.

Батафсил видеолавҳада
690 views08:33
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:20:41Bayram munosabati bilan pensiya to‘lovlari oldindan yuklab beriladi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 20 dekabrdagi PF-35-son Farmoni bilan O‘zbekiston Respublikasi davlat Mustaqilligining 31 yilligini munosib nishonlash maqsadida joriy yilning 1-4 sentyabr kunlari dam olish kuni deb belgilangan.

Yurtimizdagi keksa yoshdagi fuqarolarni, pensiya va nafaqa oluvchilarni hamda nogironligi bo‘lgan shaxslarni qo‘llab-quvvatlash va Mustaqillik bayramini ko‘tarinki ruhda o‘tkazish maqsadida Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasi tomonidan joriy yilning sentyabr oyi uchun pensiya va nafaqa to‘lov qaydnomalarini avgust oyida shakllantiradi hamda pensiya va nafaqa to‘lovlarini boshlash uchun yetarli mablag‘larni 2022 yil 1 sentyabrga qadar tijorat banklariga moliyalashtirib beradi.

Pensiya va nafaqa to‘lovlarini naqd pulsiz (bank karta) shaklda oluvchi fuqarolarning joriy yil sentyabr oyi uchun pensiya va nafaqalari 2022 yil 1 sentyabrga qadar ularning bank plastik kartalariga yuklab beriladi.

Pensiya va nafaqa to‘lovlarini naqd shaklda oluvchi fuqarolarga joriy yilning 5 sentyabrdan boshlab tasdiqlangan grafiklar asosida to‘lovlar boshlanishini  ma’lum qilamiz.

Batafsil

-11-40     - http://pfru.uz

Kanalga ulaning: https://t.me/PensionFundRUz
725 views08:20
Ochish/sharhlash